2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Баркамол авлод йили деб эълон қилинар экан, дарҳақиқат бу муқаддас заминда яшаётган ҳар қайси ўз фарзандининг бахт-саодати, фазлу камолини кўриш учун бутун ҳаёти давомида курашади, меҳнат қилади ўзини аямайди.Мамлакатимиз ёшлари бугун ҳаётимизнинг турли жабҳаларида шижоат билан фаолият юритишмоқдалар. Улар бугун талаба ва ўқувчи, ишчи ва шифокор, педагог ва инженер, бизнесмен ва тадбиркор. Ёшларимиз компъютер, интернет техникаси, бир нечта чет тилларини мукаммал эгаллаб, ривожланган давлатларда таҳсил олиб, жаҳон майдонига чиқмоқдалар