Матн текширилиб ва тахрирланиб бўлганидан сўнг, унинг ташқи кўринишини яхшилашга диққатни қаратиш мумкин. Бу ишни WORD нинг форматлаштириш имкониятларидан фойдаланиб амалга ошириш мумкин. Масалан, матн учун турли хил шрифтларни ишлатишингиз мумкин, символларнинг турли хил кўринишларидан (курсив, тўқ ва тагига чизилган) фойдаланишингиз мумкин, турли хил рангларни ишлатиш мумкин, символлар орасидаги масофани ўзгартириш ва уларнинг ўлчамини турли хил қилиш мумкин.