Ўқув қўлланмада конструкцияларни динамик юк остида синашнинг мақсад ва вазифлари, конструкция ва иншоотларни сунъий ҳосил қилинадиган вибрацион юк остида синаш, кўприкларни статик ва динамик юклар билан синаш услуботи, яширинган нуқсон ва шикастланишларни аниқлаш усуллари, синашнинг синдирмайдиган ва оптик усуллари, кўприклар оралиқ қурилмалари ва таянчларини таъмирлаш ва кучайтириш усуллари тўла ёритилган. Назоратнинг синдирмайдиган приборларини янги авлодлари тўғрисида маълумотлар келтирилган, фойдаланишдаги тоннеллар элементлари диагностикаси, темир йўл тоннелларини асраш ва уларнинг ҳолати устидан техник назорат, тоннел иншоотлари ва ускуналарининг техник диагностикаси бўйича асосий маълумотлар баён этилган.