Ҳозирда дарснинг интерфаол шакллари ва уларни дарс жараёнида қўллаш методлари билан кенг педагоглар оммаси яхши таниш. Интерфаол усуллар хилма-хил. Лекин уларни дарс жараёнига айнан танлаб татбиқ эта олиш педагог маҳоратига, малака ва кўникма даражасига боғлиқ. Шу мақсадда физикадан малака ошириш курси машғулотларида тингловчиларни ноанъанавий дарс турлари билан яқиндан таништирган ҳолда, айнан мавзуга қайси шакл қўлланганда самара бериши амалиётда синаб кўрилади, таҳлил қилинади. Юқорида айтганимиздек, интерфаол дарс шакллари хилма-хил, ҳар бири ўз ўрнида қўллангандагина самара бериши, шубҳасиз. Фикримизча, «Десант» методи билан эса кўпчилик таниш эмас. қуйида курс машғулотларида «Десант» методини қўллаш ва шу орқали тингловчиларда дарсларда интерфаол усуллардан фойдаланиш малакасини ҳосил қилиш мақсадида ушбу усулни баён қилмоқчимиз