Кўпинча битта экранга сиғмайдиган ва турли хил элементлардан иборат бўлган мураккаб хужжатлар билан ишлашга тўғри келади. Демак, бу холларда хужжатнинг керакли жойига (абзацига, бўлимига, параграфига) тезлик билан ўтиш, керакли сўз ва бўлимларни топиш хамда улар билан осонлик билан ишлашга имконият яратишга тўғри келади. Агарда Word да бир неча хужжат очилган бўлса, уларнинг хар бири учун алохида дарча хосил бўлади ва уларга мос бўлган дарчалар масалалар панелида кўриниб туради.