Бугунги кунда энергиянинг асосий манбаларидан бири нефт ва газ ҳисобланади. Улардан асосан турли суюқ ёқилғилар – бензин, керосин, дизел ва қозонхона (мазут) ёқилғиси олиш учун фойдаланилади. Шунингдек, нефтдан маҳсус мойлар ва сурков мойлари ҳам ишлаб чиқарилади. Қайта ишлаш жараёнлари орқали олинган маҳсулотлар пластмассалар, синтетик каучук ва смола, сунъий тола ва ювиш воситалари, дори - дармонлар ва шу ўхшаш бир қанча халқ хўжалиги учун зарур бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хомашё сифатида фойдаланилади.