Ўзбекистон катта кўмир захираларига эга. Унинг геологик захиралари бўйича Марказий Осиёда иккинчи ўринда туради. Ўзбекистонда кўмир Ангрен, ШарҚун ва Бойсун конларида қазиб чиқарилади. Уларнинг умумий захираси - 2 миллиард тонна.
Улар орасида Ангрен кўмир кони энг ноёб кон ҳисобланади. Бу ерда кўмир заҳиралари илғор, ҳамда иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ усуллар билан 150-250 метр чуқурликдаги кўмир қатламларини очиқ усулда, ер ости усулида ва ер остида газга айлантириш усулида қазиб олинмоқда. Бунда чиқиндисиз технологиялардан фойдаланилмоқда.