Ушбу услубий тавсияларда мактаб амалиётчи психологлари фаолиятида учрайдиган зарур масалалардан: психологик хизмат хонаси, тренинг машғулотлари ўтказиш хонасини жиҳозлаш, психологик хизматнинг бешта асосий йўналишлари бўйича ишларни амалга оширишнинг шакл ва усуллари, ўқувчилар билан ўтказиладиган айрим психопрофилактик машқлар намуналари, психодиагностика ишларини ташкил қилиш, психологнинг намунавий йиллик иш режаси, айрим психологик маслаҳатлар ва бошқа маълумотлар ўрин олган.
Бу тавсиялар мактаб амалиётчи психологлари, синф раҳбарлари, педагог ходимлар ва амалий психология билан қизиқувчилар учун мўлжалланган.