Таъкидлаш лозимки, иқтисодиётимизнинг барча соҳаларидаги каби, банк тизимидаги ислоҳотларнинг ҳам давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтишининг бешта асосий тамойилига асосланганлиги эришаётган беқиёс ютуқларимизнинг бош омили бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу ўринда Президентимиз томонидан жамиятнинг қон томири бўлган банк тизимини ривожлантиришга аҳолига ғамхўрлик қилиб келинаётганлиги мамлакатимиз банк тизимининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлашда муҳим ўрин тутаётганлигини таъкидлаш жоиз.
Иқтисодиётнинг изчил суръатларда ўсиши, республикамизда барпо этилган банк-молия тизимининг барқарор ва ишончли фаолият юритиши, умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш йўлида қўйган дадил қадамларимиз дунё ҳамжамияти, шу жумладан, нуфузли халқаро молия ташкилотлари томонидан мунтазам эътироф этиб келинаётгани биз учун ниҳоятда қувонарлидир.