Мавзунинг долзарблиги ва унинг аҳамияти. Жамиятнинг иқтисодий негизини мулк ташкил этади. Шунингдек, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тузилиши ҳам мулк билан, мулкнинг кимларга тегишли эканлиги билан белгиланади. Мулксиз ижтимоий муносабатлари ривожлантиришнинг, мамлакатда халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора- тадбирларни амалга оширишнинг иложи йўқ. Мулк ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида амалга ошириладиган ҳаракат манбаидир. Айниқса, хусусий мулкчилик бу борада алоҳида ўринни эгаллайди. Президентимиз И.А.Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида «Иккинчи устувор вазифа - хусусий тармоқнинг жадал ривожланишини, унинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши кўпайишини таъминлаш» лозим деб таъкидлаб ўтди.