Хор бўлиб куйлаш-ўқувчиларда мусиқий маданиятни шакллантиришни асосий омили сифатида.Болалар ва катталар қўшиқ айтишни, концертларда чиқишни ҳавас қилишади, ўз қобилиятларини халқ ҳукмига ҳавола этишни хоҳлашади. Мусиқа ёш авлодни фикрини уйғотиш, эстетик туйғуларни тарбиялаш, уларни гўзаллик дунёсига олиб киришда ёрдам беради. Хорда ашула айтиш хонандаларга, айниқса болаларга оммавий мусиқий таълим бериш учун жиддий асос бўла олади.