Биологик хилма-хиллик эволюция жараёнининг асосий манбаидир. Gossypium L. туркумининг полиморф турларининг туричи дифференциал классификациясининг ҳанузгача ечилмаган ва мунозарали масалаларини ҳал этиш, тур, туричи хилма-хилликларининг ўзаро филогенетик муносабатларини ўрганиш, бу кўрсаткичларнинг амалий селекцияда фойдаланиш самарадорлиги билан боғлиқлигини ҳамда алоҳида тур ва шаклларнинг биологик ва хўжалик қимматини ва генофонднинг ҳали фойдаланилмаган манбаларини селекция лойиҳаларига жалб этиш имкониятларини аниқлаш пахтачиликнинг истиқболини белгиловчи долзарб муаммоларидан биридир.
Туричи ва турлараро дурагайлаш қимматли-хўжалик белгиларга эга бошланғич ашёлар яратишда нафақат самарали усул, балки генетик-селекцион жараёнларни жадаллаштирувчи омил ҳамдир. Ҳозирги замон ғўза селекциясининг камчиликларидан бири ғўза генофондининг дунёвий хилма-