Ўқув қўлланма “Қоя жинслар механикаси” фани дастури асосида ёзилган бўлиб, унда қоя жинслар тўғрисида умумий маълумотлар қоя жинсларни физик-механик хоссалари, қоя жинслар массивини емирилиши, дарз кетиши, бундай жинслар массивларини табиий кучланганлик-деформация ҳолати, деформацияланиш ва мустаҳкамлик хоссалари, қоя жинсли қияликлар турғунлигини ҳисоблаш усуллари келтирилган. Шунингдек қоя жинсли заминларда гидротехника иншоотларини лойиҳалаш масалалари баён қилинган.
+ўлланма “Гидротехника ва транспорт иншоотлари қурилиши” бакалавриат таълим йўналиши талабаларига мўлжалланган бўлиб, ундан шу соҳадаги қурилиш ва лойиҳалаш ташкилотларининг муҳандис-техник ходимлари ҳам фойдаланишлари мумкин.