Инсон организмининг тузилиш ва функцияси бошқа барча тирик мавжудотларникига нисбатан ниҳоятда мураккаб ва юксак даражада такомиллашгандир. Маълумки, инсон организмининг ривожланишида унинг яшаш учун кураши, ўзига шароит яратиши, бир-бири билан муносабат зарурати муҳим аҳамият касб этган. Бинобарин, одам бир неча эвалюцион ривожланиш жараёнида юзага келган биологик ва ижтимоий ўзгаришлар маҳсулидир.
Одам организмининг барча тўқима ва аъзолари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Шунингдек, улар теварак-атроф муҳити билан хам доимий алоқададир. Бу иккала боғланиш асаб ва эндокрин тизимлари орқали бошқарилади.