Республикамизда ўзига хос изчиллик билан амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг туб марказида шахс ва унинг ижтимоий тараққиётини таъминлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар ётадики, бу жараёнда психологик ёндашувлар муҳим аҳамият касб этади. Зеро, ҳар бир шахс ва унинг ижтиомий муҳит билан боғлиқ ўзига хос психологик имкониятларига етарлича баҳо бермай туриб шахснинг тараққиётига ҳозирги замон талабларига мос тарбиявий таъсир этиш жуда мушкулдир. Табиийки, бу ҳолат психологлар зиммасига янада кўпроқ масъулият юклайди.