Хозирги кунга келиб атроф-мухитни мухофаза килиш ва табиий ресурслардан окилона фойдаланиш муаммоларининг долзарблигихеч кимга сир эмас. Ер сайёрасининг геологик тарихидан маълумки, ундаги инсон учун зарур булган табиий ресурслар миллионлаб йиллар давомида хали ер юзида инсонлар мавжуд булмаган даврларда яратилган. Инсоният эса она замининг минглаб биологик турларидан бири сифатида ана шу ресурслардан фойдаланиб, уз хаёт тарзини сайёранинг турли кисмида турлича шакллантира бошлаган. Хозирги экологик инкирознинг сабабчиси ва уз акли заковати билан шу инкироздан холи этувчиси инсон эканлиги маълум булиб колди. Атроф-мухитни ифлосланишдан саклаш, табиий бойликлардан тежаб-тергаб фойдаланиш куп жихатдан инсонларнинг экологик саводхонлик даражасига ва экологик маданиятига богликдир. Ахолининг экологик саводхонлик даражасини ошириш эса энг устивор масалалардан хисобланади. Бунга узлуксиз таълим ва тарбия тизимида “экология” фанининг мазмуни ва мохиятини чукур тахлил килиш, экологик инкирозни келиб чикиш сабаб ва окибатларини кенг таргибкилиш ва хар бир инсоннинг табиатга нисбатан мехрини ошириш оркали эришиш мумкин.