Мамлакатимиз спротни ривожлантириш соҳасида тубдан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз жисмоний тарбия ва спортнинг келажак авлодни соғлом қилиб тарбиялашдаги ўрнини ҳисобга олиб, спорт ишларини янада такомиллаштириш, унинг замон талаби даражасида ўқув ва моддий – техник базасини яратиш ҳамда аҳолини спортга бўлган қизиқишини оишириш йўлида мақсадли, давлат миқёсидаги тадбирлар ишлаб чиқилиб, хаётга тадбиқ этилмоқда. Чунки спорт миллатнинг ўзлигини англашда, унинг аниқ мақсадлар сари жипислаштирувчи ва бирлашувида ўзидаги бор салоҳиятини ҳамда миллат сифатидаги қудратини жаҳон узра намоён этишда муҳим аҳамият касб этади.