«Иқтисодиёти назарияси-2» ўқув қўлланмаси магистратура талабалари учун мўлжалланган бўлиб, иқтисодиёт йўналишидаги бакалавриат талабалари учун ўтилган фаннинг кенгайтирилган ва чуқурлаштирилган курсидир. Унда иқтисодиёт назариясининг асосий қонун-қоидалари, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг моҳияти, иқтисодий тизимлар ва уларнинг амал қилиш хусусиятлари, бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий фаолият ва унинг турли кўринишлари, жаҳон хўжалигининг амал қилиш тенденция ва йўналишлари баён этилган