Ўзбек тили ўқитиш методикаси курси учун бакалавриат йўналиши бўйича яратилган мазкур ўқув қўлланмасида «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Она тили таълими Концепцияси», «Она тилидан давлат таълим стандарти» талабларига мувофиқ талабалар ва ўқувчиларнинг коммуникатив саводхонлигини ошириш, она тили машғулотларини янги педагогик технология асосида ташкил этиш, тил дарслари самарадорлигини ҳозирги замон талаблари даражасига олиб чиқиш ва дарс жараёнига татбиқ этишнинг усул ҳамда воситалари ҳақида баҳоли қудрат тавсиялар берилди. Унда замонавий йўналишлар бўйича яратилган қўлланмалар, дарсликлар, мақола ва маъруза матнларига таянилди.
Ўқув қўлланма педагогика университетлари ва институларининг филология факультети талабалари учун мўлжалланган.
«Ўзбек тили ўқитиш методикаси» Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан нашрга тавсия этилган.