Ушбу ўқув-услубий мажмуа Она тили «синтаксис» фанидан Педагогика факултетининг бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш йўналиши бакалавриат босқичи учун мўлжалланган бўлиб, замонавий педагогик технология асосида тайёрланган.
Мажмуа она тили фанидан синтаксис бўлимининг содда гап қисми бўйича: а) ишчи дастур; б)фан бўйича рейтинг ишланмаси; в) баҳолаш мезонлари; г) маъруза матнлари; д) амалий машғулотлар (машқлар ва уларни бажариш тартиби); е)мустақил ишлаш учун савол ва топшириқлар; ё) ОБ ва ЯБларни ўтказиш учун назорат саволлари; З) асосий мавзулар,масалалар бўйича якуний хулосалар;ж) фан бўйича ечимини кутаётган, янгича ёндашувлар асосида янада чуқурроқ ўрганишни талаб қиладиган илмий муаммолар; и)мавзуларни ўрганиш бўйича тавсия этилган асосий ва қўшимча адабиётлар рўйхатидан ташкил топган. Педагогик технология тамойилларидан келиб чиқиб, мажмуада ҳар бир мавзу бўйича асосий саволлар, ҳар бир асосий савол бўйича дарс мақсади, идентив ўқув мақсадлари ишлаб чиқилган,мавзуга оид муаммоли саволлар белгиланган, иқтидорли талабалар учун ўз ечимини кутаётган илмий муаммолар кўрсатилган.