Ойнинг ўн беши

Ойнинг ўн беши
Daraja:
Umumiy ta`lim
Turi:
Asarlar
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-14 22:27:43
Романда Самандар ва Нилуфар севгилари мирказий ролни ўйнайди, бошқача айтганда, ҳар икки ёш севгиси асар композицияси мағзини ташкил қилади. Бошқа образ ва персонажлар ҳар икки ёш қаҳрамон теварагида ҳаракат қиладилар. Самандар ва Нилуфар- даврнинг етук ва юқори савияли ёшлари. Уларда маънавий-ахлоқий тарбия таҳсинга лойиқ. Улар яшаган муҳит шундай шахс бўлиб шаклланишини тақазо қилган. Нилуфар ўз замонининг маърифатпарвар, олий мақомдаги домла Эргаш ака тарбиясида ўсган, онаси эса шу куннинг ўлчови билан мезонланадиган аёлдир. Бошқаларни ўз қаричи билан ўлчашга ҳаракат қилади ва ўзига тўқ бўлишни хуш кўради. Бўлажак қудани шулар тоифасидан танлашга ҳаракат қилади. Самандар аввал тинч-осойишта ва тарбия кўрган оила- ота даргоҳида ўсади. Аста-секин ота билан она ўртасидаги муносабатга майиший ахлоқсизлик, бузуқлик соя солади. Ота-оналарнинг аҳду никохлари бузилади. Онаси Фароғат танапарвар ва танфурушлик кўнгил кўчасига мутлақо кириб кетади. Маишат олдида фарзанд сариқ чақага айланади. Самандар ана шундай лойқаланган оиланинг туҳматига қолиб, қамалиб кетади. Одатан қамоқдагилар тузалиш ўрнига бузилиб кетадилар. Самандар эса Раҳимберди таъсирида ахлоқан мустаҳкам бўлиб келади. Онсининг маиший ноғарасига ўйин тушган синглиси Шаҳодатни ботқоқдан олиб чиқишга муваффақ бўлади. Тарбияни тарбиясиздан ўрган деганларидек, Самандар таназзулга тушган оиладан қувилиб ўзини тўғри йўлга бошқара олади. Шу боис унда тамкинлик, тўғрилик, холислик, поклик ҳукмрон. Шу жихатдан Нилуфар билан Самандар узукка кўздек. Замонавий ёшлар поклик, самимийлик заминига эга севги соҳиблари. Улар севгисида хеч қандай тамагирлик йўқ. Барча муносабат, ҳис-туйғулари очиқ, ошкора, ортиқча нозу истиғнолардан холи. Ўз истиқболларига фақат бир-бириги юксак ишонч ва ҳурмат-эҳтиромлари билан курашади. Улар учун севги ширин сўз айтиш, безагу ҳашам тақдим қилиб, диплом ёки эгаллаб турган лавозим ва вазифаларини пеш қилиш эмас, қалб қўридан отилиб чиққан, юксак инсонийлик ҳис-туйғулар заминида ўсиб чиққан нав-ниҳоллардир. Айниқса, уларнинг ошкораликлари бугунги ёшларга ибрат бўларли даражададир. Асардаги бугунги чиновниклар вакили Жавлонбеков, хотини Мастура, ўғли Давронбек, товламачи, юлғич, оғирнинг устидан, енгилнинг остидан юрадиган Миркомил образлари юқордаги марказий образларнинг янада равшан тортишида муҳим рол ўйнийди.

Дабавлено : 2021-04-14 22:27:43

Этот категорий

Солнома. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев фаолияти хроникаси

Solnoma. O`zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Miromonovich Mirziyoyev faoliyati xronikasi

Изменения в русском произношении

Понятие нормы и её признаки

O`zbek xalq og`zaki ijodida non madhi

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш