“Лойли грунтларнинг оқувчанлик,пластиклик чегарасидаги намликларини аниқлаш”

“Лойли грунтларнинг оқувчанлик,пластиклик чегарасидаги намликларини аниқлаш”
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Laboratoriya ishi
Nashr etilgan yili:
2011
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-14 22:25:32
Пластик ҳолатда бўлган лойли грунт намунаси пиширилса у қаттиқ жисмга айланади (сопол, пиширилган ғишт ва ҳ.к.). Агарда лойли грунт намлигини сув қўшиб ошириб борилса, уни оқувчан ҳолатга келтириш мумкин. Лойли грунтларнинг намлиги ўзгарганда, уларнинг холати ва хоссалари ҳам ўзгаради, яъни унинг ҳолат кўрсаткичи ўзгарар экан. Ҳолат кўрсаткичи деганда грунт таркибидаги қаттиқ заррачаларга механик таъсирлар натижасида ҳаракатчан¬лик даражаси тушунилади. Лойли грунтларнинг ҳолат қўрсаткичи уларнинг юк кўтариш қоби¬лятини ҳамда иншоотлар асосида ишлашини белгилайди. Грунтнинг ҳолат кўрсаткичи унинг пластиклигига боғлиқ. Лойли грунтлар пластик грунтлар турига киради. Грунтнинг пластиклиги деганда, ташқи таъсирлар натижасида яхлитлиги бузилмай шакли ўзгаришига – деформацияланишига, деформациялангандан кейин эса, олган янги шаклини сақлаш хусусиятига айтилади. Лойли грунтларнинг пластиклиги, унинг намлигининг ўзга¬ришига боғ¬лиқдир. Лойли грунт таркибидаги сувнинг миқдорига қараб қаттиқ, юмшоқ ва оқувчан ҳолатларда бўлиши мумкин. Лойли грунтларнинг ҳолатини уларнинг ҳолат кўрсаткичига қараб баҳолаш учун унинг табиий намлиги W ни қаттиқ ҳолатдан пластик ҳолатга ўтиш чегарасидаги намлиги – Wp ни, пластик ҳолатдан оқиш ҳолатига ўтиш чегарасидаги намлиги – WL ни билиш керак. Лойли грунт ҳолатини унинг намлигига боғлиқ равишда ўзгаришини чизма шаклида қуйидагича ифодалаш мумкин

Дабавлено : 2021-04-14 22:25:32

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш