Ҳозирги вақтда энергиянинг асосий манбаларидан бири нефт ва газ ҳисобланади. Улардан асосан турли суюқ ёқилғилар - бензин, керосен, дизел ва қозонхона (мазут) ёқилғиси олиш учун фойдаланилади. Шунингдек, нефтдан махсус ва сурков мойлари ҳам ишлаб чиқарилади. Қайта ишлаш жараёнлари орқали олинган махсулотлар пластмассалар, синтетик каучук ва смола, сунъий тола ва ювиш воситалари, дори-дармонлар ва шу каби бир қатор халқ хўжалиги учун зарур махсулотлар ишлаб чиқаришда хомашё сифатида фойдаланилади.