Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк–молия академияси ҳузуридаги иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.005.25.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг 2010 йил «___» ___________ соат ____ да ўтадиган мажлисида бўлади. Жаҳон молиявий–иқтисодий инқирози шароитида мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланиши бевосита банк тизими билан боғлиқ. Зеро, банк тизими бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектларни молиялаштиришнинг ишончли молиявий институтларидан биридир. Яъни, банклар мамлакат иқтисодиётида жамғармаларни шакллантириши, воситачилик операцияларини амалга ошириши, кредитлар бериши ҳамда қарз олувчилар томонидан молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш борасида муҳим аҳамият касб этувчи субъектдир