Мактаб ёшидаги енгил атлетикачиларга сакраш техникасини ўргатиш жараёнини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштириш юзасидан амалий тавсиялар бериш ишимизнинг асосий мақсадидир.Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини жисмоний тарбиялаш воситалари ичида енгил атлетика машқлари, айниқса, уларнинг таркибидаги сакраш машқлари муҳим аҳамиятга эга. Сакраш машқлари кундалик ҳаёт билан боғлиқ амалий машқлар таркибига кириб, ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини оширишда югуриш машқларидан кейинги ўринда туради. Мактаб ўқувчиларига асосан югуриб келиб, баландликка ва узунликка сараш машқлари ўргатилади ва улардан ўқучиларни жисмоний тайёргарлигини оширишда фойдаланилади