Ўйин атамаси хилма-хил фаолиятни ифодалайди. Табиат ўйини, куч ўйини ва бошқалар. Маданият соҳаси бўйича эса, актёр ўйини, олимпиада ўйинлари ёки спорт ўйини, булар ҳаммаси хилма-хил маъно беради. Ўйин тарихий тўпланган ижтимоий ҳодиса, фаолиятнинг айрим тури ҳисобланади. Ўзининг ҳаётий аҳамияти орқалигина жамиятда ўзига қизиқиш уйғотади ва айрим одамларни ўзига тортади.