Маърузалар тўплами 5А140601-Касб таълими(Бинолар ва саноат иншоотлари қурилиши) ихтисослик йўналиши ўқув дастури асосида тайёрланди. Тўпламда «Ёғоч ва пластмасса конструкциялари»нинг тарихи, қурилиш материали сифатида ишлатилиши, улардан бино ва иншоотлар учун тайёрланадиган турли хил конструкцияларнинг турлари ва қўлланиши, ҳисоблаш услублари ва асослари, мисоллар, хамда иловалар ўз аксини топган.
Ушбу тўплам «Бинолар ва саноат иншоотлари қурилиши» йўналишида таҳсил олаётган магистрлар учун мўлжалланган.