Умумий ўрта таълим мактабларидаги Жисмоний маданият машғулотлари жараёнидаги волейбол ўйини тактикасига ўргатиш ва уни янада ошириш юзасидан амалий тавсиялар бериш.У кундан –кун ривожланиб бормоқда. Волейбол тактикаси ўйинчи техникасини такомиллаштириш ҳисобига жадал ривожланиб боради. Волейбол тактикаси ўйинчиларда жисмоний сифатлардан ташқари уларнинг руҳий, интеллектуал қобилиятларини ҳам тез ривожлантиради, у ўқувчиларни ҳавода мўлжал олиш, рақиб ҳаракатининг йўналишини олдиндан топиш, алдамчи ҳаракатларни ташкил этиш ва бошқариш каби қобилиятларни ривожлантиради.Бу қобииятлар ўйин техникасини эгаллаш жараёнида такомиллашиб боради ва зарур тактик сифатларга айланади