Миср Араб Республикасининг Ўрта Ер денгизи минтақасидаги хавфсизликни таъминлаш сиёсати

Миср Араб Республикасининг Ўрта Ер денгизи минтақасидаги хавфсизликни таъминлаш сиёсати
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2010
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-14 22:05:58
Мавзунинг долзарблиги. Хавфсизликнинг долзарб муаммолари, янги таҳдид ва чақириқларга қарши кураш, давлат ва жамиятнинг барқарор ривожи учун ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни яратишдан иборат бўлган глобал “кун тартиби”нинг марказий нуқтаси минтақавий миқёсга тўғри келади. Бу жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: “...мутлақо янгича маъно-мазмундаги ... мавжуд миллий ва минтақавий муаммоларнинг жаҳон миқёсидаги муаммоларга айланиб боришини ифода этмоқда” . Зеро, жуғрофий жиҳатдан Европа, Осиё ва Африка каби уч қитъанинг кесишув нуқтасида жойлашган Ўрта Ер денгизи минтақаси ҳам бундан мустасно эмас. МАР (Миср Араб Республикаси) Ўрта Ер денгизида кечаётган сиёсий жараёнларга таъсир кўрсатувчи асосий кучлардан саналади. Араб давлатлари ичида аҳоли сони ва ҳудудий тузилиши жиҳатидан йирик саналган, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий мавқеига кўра минтақа давлатларига нисбатан устунликка эга бўлган Миср Яқин Шарқда ўзига хос ўрин эгаллайди. Географик жиҳатдан Европа, Осиё ва Африка қитъалари туташган ҳудудда жойлашган ҳамда Ғарб давлатларини араб нефти билан таъминловчи Сувайш каналига эга бўлган Миср давлати нафақат минтақавий, балки халқаро миқёсда муҳим стратегик ўринга эга . Ушбу мавзунинг долзарблиги энг аввало, унинг ҳанузгача махсус тадқиқот объекти сифатида чуқур ўрганилмаганлиги билан белгиланади. Ваҳоланки, Миср томонидан олиб борилаётган ташқи сиёсат ва унинг қай тарзда ташкил этилганлиги кўп жиҳатдан Ўрта Ер денгизи минтақасидаги кучлар мувозанатини белгиловчи аҳамият касб этади. Шу боис, Мисрнинг иттифоқчи ва ҳамкор сифатида айнан кимни ўзига муносиб кўриши борасидаги рақобат майдони тобора кенгайиб бормоқда.

Дабавлено : 2021-04-14 22:05:58

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш