ZiyoNET — жамоат таълим ахборот тармоғи
Жамият ривожининг бугунги босқичи бевосита технологияларнинг такомиллашуви билан
характерланади. Замонавий технологик жараёнлар ҳар қандай соҳага ўз таъсирини ўтказгани каби,
ахборот узатиш тизимига ҳам тобора янги ўзгаришлар олиб кирмоқда.
Интернет, айни даврда дунё бўйича жадаллик билан глобал аудиторияни эгаллаб бормоқда.
Бинобарин, бугун Интернет ўзида барча соҳалар имкониятларини мужассам этмоқда.
Ташкил этилиши
Ўзбекистоннинг турли тузилмалари томонидан ахборотларни узатиш тармоқларида таълим ва
ёшлар бўйича яратилаётган ахборот ресурслари ягона “ZiyoNET” ахборот тармоғига бирлаштирилди.
Бу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 сентябрдаги "Ўзбекистон
Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-191-сонли
Қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
“ZiyoNET” ахборот тармоғининг асосий вазифалари: ёшлар учун миллий ахборот
ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш; ёшларнинг маънавий ва ақлий жиҳатдан камол
топишига кўмаклашадиган ахборотдан кенг кўламда фойдаланишларини таъминлаш: соғлом турмуш
тарзини тарғиб этиш ва жисмоний тарбия ва спорт турларини оммалаштириш: ўқувчилар ва ёшлар
учун масофадан туриб таълим олиш усулларини ва бошқа ахборот-коммуникация хизматларини
таълим тизимига жорий этишда кўмаклашиш.
"ZiyoNET" тармоғи мамлакат мактаблари, академик лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари,
ёшлар ташкилотлари, хаттоки кутубхона ва музейлар хам халқаро ахборот тармоқларига, шу
жумладан, Интернетга улаш фақат ZiyoNET орқали амалга оширилади.