Муқобил энергиядан фойдаланиш истиқболлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2012 йил 9 май куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланиб ўиказилган маросимда иштирок этиб, оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб қайтарар экан, мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг бугунги ва эртанги ҳаёти, жаҳонда ва ён-атрофимиздаги мавжуд вазият ҳақида ўта муҳим ва долзарб фикрларни баён этди. “Бугун ёшларимиз ҳал қилувчи куч бўлиб ҳаётга кираяпти. Мен бу ёшларга ўзимга ишонгандек ишонаман”, деди Президентимиз. Бу сўзлар замирида навқирон авлодимизга нисбатан қанчалар меҳр, ишонч ваэътибор мужассам эканлигини кўплаб амалий мисолларда кўриш мумкин.