Услубий қўлланмада курс лойиҳасини бажариш учун топшириқ вариантлари келтирилган. Ғишт деворли кўп қаватли бино мисолида курс лойиҳасини бажариш йўли, яъни технологик жараёнларни бажариш усулларини танлаш, кетма-кетликларини аниқлаш, ғишт териш ишлари ҳажмини ҳисоблаш, монтаж кранлари, мосламаларини танлаш, меҳнат харажатлари калькуляцияси ва ишларни бажариш графигини тузиш ва бошқа масалалар аниқ ҳисоб ва жадвалларда кўрсатилган.