Мавзунинг долзарблиги. Жигар ҳасталиги жарроҳлиги, шунингдек ўт пуфаги ва ўт йўллари жарроҳлик амалиёти ўзига хос ҳусусиятга эга ва адекват анестезиологик химоя этишни талаб этади. Бунинг устига юқорида келтирилган жарроҳлик амалиёти ижроси тананинг максимал даражада оғриқ сезувчи нерв толалари билан таъминланган қисмида ўтказалади (Овезов А.М., Лихванцев В.В., Петров О.В.,2005).