Мазкур монография XIX аср 60-йилларида Қўқон хонлиги сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган ва бир қатор ислоҳотларнинг амалга оширилиши учун фаол ҳаракат этган сиёсат арбоби, Россия империясининг босқинчилигига қарши матонатли кураш олиб борган ҳарбий саркарда Алиқули Амирлашкар Ҳасанбий ўғлининг ҳаёти ва Қўқон хонлигининг ички ва ташқи сиёсий ҳаётидаги фаолиятига бағишланган.
Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура талабалари, аспирантлари, тадқиқотчилар, мактаб ўқитувчилари ҳамда Ўзбекистон тарихи билан қизиқувчи барча китобхонлар учун мўлжалланган.