Ёпиқ уруғлиларнинг уруғи меваси ичида оталик ҳамда мевачидан иборат гуллари бўлиб, шакли хилма-хил. Ёпиқ уруғлилар қўш уруғланади, натижада фақат муртак эмас , балки эндосперм ҳам ҳосил бўлади.Уруғкуртагининг мева пўсти химояланганлиги туфайли ёпиқ уруғлилар дейилади. Улар икки синфга: бир паллалилар ва икки паллалилар бўлинади. Бир паллалилар уруғида фақат битта уруғпалла бўлади, илдизи қўшимча илдиз барглари паралел томирланган, найсимон боғламлари тарқоқ жойлашади.
Икки паллалилар муртаги икки паллали, асосий илдизи яхши ривожланган. Барглари тўрсимон томирланган, гулқўрғони мураккаб.