Муаммонинг долзарблиги. Ўсмир қизларнинг репродуктив саломатлиги ва бўлажак она сифатида репродуктив имкониятлари муаммола-ри тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этмоқда, чунки ушбу муаммо нафақат тиббий, балки ижтимоий аҳамиятга ҳам эга. Тиббий-демографик вазиятдаги негатив тенденциялар (аҳоли ўрасида касалланишнинг ўсиши, унинг қариши, экологик стресслар) ўсиб келаётган авлоднинг репродуктив саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни талаб қилади.