Ҳозирги пайтда кимёгарлар ҳам мураккаб ҳисоблаш техникаларини кимёвий жараёнларни ўрганишга қўллаш имкониятига эга. Органик кимёда квант-кимёвий ва молекуляр-динамик ҳисоблашлар олиб бориш нисбатан кам қўлланилмоқда. Лекин бундай ҳисоблаш техникалари ва турли дастурларни ривожланиши илмий янгиликлар яратишга, кимёвий жараёнларни компьютерда моделлаштириш кабиларни олиб боришга имкон яратади.