Қўлланмада хавода қотадиган гипс, охак, магнезиал богловчи моддалар ва гидравлик богловчилар, яъни турли цементлар тайёрлашнинг технологик схемалари, уларни олишда ишлатиладиган хом ашёлар хамда бу материалларнинг характеристикалари хакида маълумотлар келтирилган. Боғловчи моддаларнинг қотишида рўй берадиган жараёнларни физик-химиёвий асослари хамда бу жараёнларни тезлаштириш ва бошқаришнинг мақбул усуллари, шунингдек, уларга хос физик-механик хоссалар хамда уларни ишлатиш сохалари ёритилган.