«Тарих» сўзи асли арабча бўлиб «ўтмишдаги воқеалар хақида аниқ хикоя қилиш» маъносини ишлатилади. Бу сўз лотинчадан «история» деб юритилади ва бу ибора кўп ғарб мамлакатлари халқлари тилларга сингиб кетган. Тарих маълум бир маконда у ёки бу даврга оид, аниқланган, тадқиқ этилган инсон хаётидаги вокеалар тараққиёт йўлидаги одимлар тўплами.
Демак, тарих – бу одамзотнинг турли давр ва шароитлардаги кечмиши, инсоннинг хаёт учун кураши, турли қийинчиликларни енгишга, бунёдкорликка, одамийликка эзгуликка интилиши ёритиб берувчи фандир. Инсон ўз манфаатларини кўзлаб турган мураккаб ва машаққатли йўлини ифодаловчи хам тарихдир.