Юридик жавобгарликдан озод қилишнинг назарий-ҳуқуқий масалалари

 Юридик жавобгарликдан озод қилишнинг назарий-ҳуқуқий масалалари
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2010
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-14 21:22:22
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш шароитида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, жиноий жазолар тизимини либераллаштириш ўз навбатида юридик жавобгарликдан озод қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор беришни талаб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, «оғир жазо, айниқса, фуқароларни жамиятдан ажратиш билан боғлиқ бўлган жазоларнинг жиноятчиликнинг олдини олишдаги аҳамиятини ошириб кўрсатиш ўринсиз эканлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Жиноятчиликнинг олдини олиш унга қарши кураш самарадорлиги жазонинг оғирлиги ва шафқатсизлигига эмас, балки биринчи навбатда қоидани бузган шахснинг жазонинг муқаррарлигини нечоғли англашига боғлиқ» . Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи узоқ вақтлардан бери юридик фан ва амалиётнинг тамал тошларидан бири бўлиб келмоқда. Маълумки, давлат бошқаруви жараёнида ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар билан давлат органлари ва мансабдор шахслар ўртасида доимий муносабат юзага келади. Фуқаролар ва давлат муайян ҳуқуқ ва бурчлари билан ўзаро боғлиқ эканликлари Асосий қонунимизда ҳам ўз ифодасини топган. «Инсон ва давлат ўртасидаги муносабатларда инсон манфаатлари устувор бўлиши керак. Давлат ва давлат ҳокимиятининг барча тармоқлари ўз фаолиятини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш ишига сафарбар қилгандагина ўз вазифасини тўғри адо этган ҳисобланади» . Мана шу концептуал ғоядан келиб чиқиб, ҳозирги кунда юридик жавобгарликдан озод қилишнинг мустаҳкам тизимини яратиш масаласига давлат ва ҳуқуқ назарияси фани нуқтаи назаридан баҳо бериш алоҳида аҳамият касб этади.

Дабавлено : 2021-04-14 21:22:22

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш