Ушбу фанни ўқитишдан мақсад иссиқлик машиналари, аппаратлари ва қурилмалари ёрдамида иссиқлик ҳосил қилиш, уни бошқа турдаги энергияга айлантириб бериш, тақсимлаш, узатиш усулларини ўргатишдир.
“Иссиқлик техникаси асослари” фани “Математика”, “Физика”, “Чизмачилик”, “Ноорганик ва органик кимё”, “Амалий механика” фанларига асосланган, уларнинг мантиқий давоми бўлиб, “Иссиқлик техникаси” фанини ўрганишнинг назарий асосларини чуқурлаштириб, термодинамика асослари ва иссиқлик куч қурилмаларини ўрганишга ижодий ёндошиш имкониятини беради.