Экспериментал ўткир ва сурункали
остеомиелитларда иммун тизим ҳолати ва унинг кўрсаткичлари динамикаси Остеомиелит - суяк кўмигининг ўткир ва
сурункали яллиғланиши бўлиб, суякнинг қаттиқ ва ғовак, шунингдек, суяк
усти қаватларига тарқалиш хусусиятига эга. Ушбу терминни фанга биринчи
марта 1831 йилда Рейно киритган, аммо касаллик эрамиздан аввалги даврдан
маълум бўлганлиги тўғрисида маълумотлар бор.