Республикамиз аҳолисини юқори самарали дори воситалар билан таъминлаш – соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Овқат ҳазм қилиш тизимининг юқори қисми патологиясида кўп учрайдиган хасталикларга гастрит, дуоденит ва меъда яраси каби касалликларни мисол қилиб келтириш мумкин. Ушбу касалликлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Бу касалликларни кўпайишига ошқозон ҳазм қилиш органларининг яллиғланишига сабабчи бўладиган кўпгина омиллар мавжуд бўлиб, алиментар, аллергик, иммун ва асаб каби анъанавий омиллар булар жумласидандир. Бироқ, ушбу сабаблар асосий паталогик жараённи ишга тушурувчи асосий ричаг бўлмасдан, балки фақатгина касаллик ривожланадиган маълум бир муҳитни яратадилар холос.