Ресурсларга талаб – инсон эҳтиёжини қондириш даражаси билан белгиланиб, қуйидаги ўзгаришларга олиб келади:
- ривожланган мамлакатларда инсон эҳтиёжини миқдори ўсиб боради, унинг сабаби биринчидан – аҳоли сонининг ўсиши бўлса, иккинчидан – кўзда тутилмаган турли субъектив ҳолатлар (одатлар ва шунга ўхшашлар) пайдо бўлади;
- эскиси йўқолиб, янги эҳтиёжлар пайдо бўлади, яъни эҳтиёжлар доираси кенгаяди (микросхемали янги воситаларнинг ишлаб чиқилиши);
- эҳтиёж даражаси сақлансада, унинг турлари ўзгаради, масалан, транспортнинг замонавий туридан фойдаланилади (эҳтиёж баланд бўлган соҳа тез ривожланади);
- бир тур эҳтиёжни, иккинчи турга алмаштириш мумкин (ўрнини босиш мумкин), бу ҳолатда бир товарнинг ўрнини унга нисбатан фойдалироқ бошқаси эгаллайди.Шу тариқа эҳтиёжлар ҳам тури бўйича, ҳам миқдори бўйича вақтга боғлиқ ҳолда янгиланиб туради ва камёбликка дуч келади.