Фольклор асарлари ҳозирги ёш авлодга илдизи узоқ замонларга бориб тақаладиган маданиятимизни, бадиий ижод анъаналаримизни, элу юртимиз озодлиги ва эрки йўлида олиб борган курашларимизни билиб олиш баробарида ватанпарварлик ва бунёдкорлик туйғуси аждодларимизга мерос эканини тўла ҳис қилишларига ёрдам беради. Шу орқали ёшлар ўз юртида абадий эканини, ўзига хос муқаддас тарихи ва бетакрор анъаналари, миллий қадриятлари борлигини англайди. Шуни инобатга олиб, жуда қадимдан олиму шоирлар эл адабиёти намуналарини алоҳида тўплаб ўрганишга аҳамият қаратиб келишган.