XIX аср охири - XX аср бошларида Россия империясининг ички губернияларидан Мирзачўлга кўчиб келиб ўрнашган аҳолининг муҳитга мослашуви жараёнида мавжуд бўлган бир қатор ижтимоий ва иқтисодий мазмунга эга муаммолар мустамлакачи маъмурият вакиллари ҳисоботлари, архив ва даврий матбуот нашрларида ўз аксини топган.
Мирзачўлда ташкил топган рус қишлоқларида ер ва сув муносабатлари тўғри тартибга солинмаган бўлиб, айнан мана шу масалада рус қишлоқлари деҳқонларининг Россия империяси маъмурлари ва маҳаллий аҳоли билан турли келишмовчиликлари ва низолари келиб чиққан. Ҳукумат ўзининг асосий эътиборини қонуний равишда тузилган рус қишлоқларига қаратган ҳолда, рухсатсиз тузилган рус қишлоқларининг иқтисодий, ижтимоий аҳволига кам эътибор қаратган[1]. Қишлоқларда ерлар чамалаб тақсимланган, ер майдонларининг аниқ чегаралари аниқланмаган эди[2]. Мирзачўлда деҳқонларни кўчириш ва жойлаштиришининг ташкилий амалга оширилганлигига қарамасдан, кўчиб келганлар яшаш жойидан мулкини баҳоси кўрсатилган маълумотнома тақдим этишлари керак бўлган