Тарихдан маълумки, илм-фан, маданият ва санъат ривожланган жамиятда ҳар жиҳатдан тараққий этиш, юксалиш бўлган. Қолаверса, айни хусусият маълум давлатнинг жаҳонга чиқишида, танилишида асосий омиллардан бири бўлган, десак муболаға бўлмайди. Бу жараёнда ўз иқтидори, билими ва илмий, бадиий ижоди билан илм хазинасини кашфиёт дурлари билан бойитган Шарқу ғарб олимларининг хиссаси беқиёсдир. Улар яратган асарлар айни кунда ҳам оламни англаш, инсон ва борлиқ ўртасидаги муаммоларни ҳал этиш, диний ва дунёвий билимларни бойитишда дастуруламал вазифасини ўтаб келаётир.