XIX аср охирига келиб, Туркистон жамияти жуда катта сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни бошидан кечирди. Бу жараёнлар, аввало, Туркистоннинг, хусусан, Самарқанд вилоятининг чор империяси таркибига киритилиши, янги сиёсий бошқарув тизимининг жорий этилиши, минтақа жамияти учун янги ҳисобланган капиталистик муносабатларнинг кириб келиши ва иқтисодий муносабатлардаги ўзгаришлар каби омиллар билан изоҳланди.