Истиқлол халқимизга бир қатор улуғ неъматлар берди. Мана шундай неъматлардан бири шонли тарихимизга, буюк меросимизга муносабатнинг тубдан ўзгариши бўлди. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов БМТнинг юксак минбаридан туриб тариҳимиз ва жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга бебаҳо ҳисса қўшган, маънавиятимизга асос солган алломаларимиз, аждодларимиз меросини ўрганиш зарурлигини таъкидлаганлар .
Марказий Осиё тарихида сиёсий ақл-идрок билан маънавий жасоратни, диний дунёқараш билан қомусий билимдонликни ўзида мужассам этган буюк арбоблар кўп бўлган ва улар орасида Заҳириддин Бобур ҳам бордир .
Мустақиллик йилларида давлатимиз улуғ аждодларимизнинг бой меросини халққа, аввало, ёшларга етказиш бўйича барча ишларни оғишмай амалга ошириб келмоқда.