Ўзбекистон Республикасининг мустақилликдан сўнг қўлга киритган ютуқларини сарҳисоб қиладиган бўлсак, олиб бораётган барча соҳалардаги ислоҳотлар узоқни кўзлаб, “ўзбек модели”нинг таркибий қисми бўлган “босқичма-босқичлик” тамойили асосида олиб борилаётганига гувоҳ бўламиз. Ислоҳотлар дастлабки босқичда мустақилликни мустахкамлашга қаратилган бўлса, бу вазифа асосан адо этилгач, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш сари одим ташланди. Мамлакатимизда турли сиёсий институтлар, жумладан, сиёсий партияларнинг фаолияти тубдан ўзгариб улар учун зарурий ҳуқуқий асослар яратилди. Бу жараёнларнинг бугунги кун нуқтаи назаридан бахолар экан. Президентимиз И.А.Каримов “Ҳозирги шароитда сиёсий партиялар фуқороларнинг сиёсий партиялар ва ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг айниқса сайлов жароёнларида хохиш-иродаси ва фикрини ифодалаш, марказда ва жойларда давлат ҳокимияти органларини шакллантиришнинг муҳим таъсир ўтказувчи воситасига айланиши алоҳида аҳамият касб этади” деб таъкидлайди.